Главная страница
qrcode

3.12.-Педиатрия. I. ув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги рни


НазваниеI. ув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги рни
Дата29.09.2021
Размер1.18 Mb.
Формат файлаdocx
Имя файла3.12.-Педиатрия.docx
ТипДокументы
#48033
Каталог



I.Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий таълимдаги ўрни

Ушбу фан дастури Ўзбекистон Республикаси Давлат таълим стандарти ва бакалавриат таълим йўналиши малака талабларига асосланган ҳолда тузилган. Фундаментал фанлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш дастурида педиатрия фани бўйича турли ёшдаги болалар организмининг анатомик-физиологик хусусиятлари, жисмоний ривожланиш мониторинги, болаларни ёшга оид тўғри овқатлантириш тамойиллари, болаларда кенг тарқалган касалликларнинг клиникаси, лаборатор ташхислаш усуллари, шошилинч холатларда бирламчи тез тиббий ёрдам кўрсатиш ўз аксини топган.

Фан дастурида болаларнинг ёшга оид aнaтoмик-физиoлoгик хусусиятлaри, болалик касалликларининг этиологияси, патогенези, асосий клиник белгилари, ташҳислаш ва қиёсий таққослаш турлари, бирламчи ёрдам кўрсатиш масалалари қамраб олинган. Педиатрия фaни боланинг ўсиш ва ривожланиш даврларини, бола хаётининг хар бир ёш босқичларига хос алохида морфологик, физиологик ва психологик ўзгаришларини ўргатади. Бола организми катталардан ўзининг анатомо-физиологик хусусиятлари билан кескин фарқ қилади.
II. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси
Педиатрия фанини ўқитишдан мақсад – талабаларда турли ёшдаги соғлом ва бемор болалар ва уларнинг ота-онаси билан мулоқат қилиш, болаларни текшириш, лаборатор тахлилларни ёшга оид ўқий олиш, болалик ёшида учровчи касалликларни ташхислаш, тeз ёрдaм кўрсaтиш, профилактика чораларини белгилаш бўйича кўникмаларни шакллантиришдан иборат.

Фанни вазифаси:
болалардаги аъзо ва тизимларнинг анатомик-физиологик хусусиятлари;
  • турли ёшдаги болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланиш кўрсаткичлари;
  • турли ёшдаги болаларни овқатлантириш тамойиллари;
  • болалик даврида кўп учрайдиган касалликларнинг этиологияси, патогенези, клиникаси ва қиёсий ташҳисоти ҳақида тасаввурга эга бўлиши;
    болалик даврлари касалликларини даволаш тaмoйиллaрини;
  • болалик даврларида кўп учрайдиган касалликларнинг профилактикасини билиши ва улардан фойдалана олиши;
  • жисмоний ривожланиш мониторингини ўтказиш;
    соғлом болаларни нерв-психик ҳолатини баҳолаш;
    касаллик анамнезини йиғиш;
  • беморларни клиник-лаборатор текшириш кўникмаларигa эгa бўлиши кeрaк
  • касалликларнинг асосий клиник, лаборатор ва инструментал мезонларини аниқлаш;
  • аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилишга ўргатиш.
    Фан бўйича талабаларнинг билим кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади

    Талаба:
    бола организмининг тузилиши, турли ёшдаги болаларнинг ривожланиши, ёшга оид овқатланиш, болалар даврида учрайдиган касалликлар тўғрисида тасаввурга эга бўлиши;
    болалик даврида кўп учрайдиган касалликларнинг этиологияси, патогенези, клиникаси ва қиёсий ташҳиси, лаборатор кўрсаткичлари, болалар касалликларини даволаш тамойиллари, касалликларни олдини олиш йўлларини билиши ва улардан фойдалана олиши;
    турли ёшдаги болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш (бола вазнини ва бўйини ўлчаш);
  • касалликларнинг асосий клиник, лаборатор ва инструментал мезонларини аниқлаш;
  • болаларда артериал қон босимини ўлчаш;
  • аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш;
  • лаборатор текширувлар интерпретацияси (қон, сийдик ва ахлат тахлиллари) ни ўтказиш амалий кўникмаларига (шу жумладан клиник амалий кўникмаларига) эга бўлиши керак.

    III. Асосий назарий қисм (маъруза машғулотлари)
    1-мавзу. Педиатрияга кириш. Педиатриянинг ривожланиш тарихи. Педиатрияда этика ва деонтология. Педиатрия фани, унинг вазифаларива уларни ривожлантиришда ўзбек ва чет эл олимларининг ўрни. Болалик даврлари. Болалик даврларининг ёшга боғлиқ хусусиятлари. Жисмоний ривожланиш мониторинги.
    2-мавзу. Танқислик анемиялар. Танқислик анемиялар таснифи. Танқислик анемиялари (темир етишмовчилиги, оқсил етишмовчилиги, витаминлар етишмовчилиги). Этиологияси, патогенези, клиник белгилари, ташхисот мезонлари ва профилактика чора тадбирлари.
    3-мавзу. Болаларда иммун тизимининг ўзига хос хусусиятлари. Иммунитет турлари. Иммун тизимининг марказий аъзолари. Иммун тизимининг болалик даврларига мос ўзгариш хусусиятлари. Иммун тизимидаги критик ўзгаришлар.
    IV. Амалий машғулотлар бўйича кўрсатма ва тавсиялар

    Амалий машғулотлар 50% назарий (маъруза ва амалий машғулот) ва 50% амалий қисм (ўқув клиник амалиёт)дан иборат бўлган ҳолда ўтказилади.

    Амалий машғулотнинг назарий ва амалий қисми ўзаро боғлиқ ҳолда ўтказилади.

    Амалий машғулотлар учун қуйидаги мавзулар тавсия этилади:
    1. Болалар саломатлиги. Педиатрияда этика ва деонтология. Болалик даврлари хақида тушунча. Болаларнинг жисмоний ривожланиши мониторинги. Психомотор ривожланиш кўрсаткичлари.

    2. Суяк-мушак тизимининг анатомик-физиологик хусусиятлари ва касалликлари. Болаларнинг суяк ва мушак системасининг анатомик-физиологик хусусиятлари. Текшириш усуллари. Ўзгаришлар семиотикаси. Рахит. Спазмофилия. Этиологияси, патогенези, клиник белгилари, диагностикаси, қиёсий ташхиси, давоси.

    3. Нафас олиш тизимининг анатомик-физиологик хусусиятлари ва касалликлари. Нафас олиш тизимининг АФХ. Текшириш усуллари. Бронхитлар. Пневмониялар. Этиологияси, патогенези, клиник белгилари, диагностикаси, қиёсий ташхиси, давоси.

    4. Қон айланиш системаси ва қон хосил қилиш тизимининг анатомик-физиологик хусусиятлари. Юрак ва катта қон томирларининг АФХ. Хомила ичи қон айланиши. Туғруқдан сўнг бўладиган ўзгаришлар. Қон яратиш тизимининг АФХ. Қонда ёшга оид ўзгаришлар. Танқислик анемиялари (темир етишмовчилиги, оқсил етишмовчилиги, витаминлар етишмовчилиги). Этиологияси, патогенези, клиник белгилари, диагностикаси, қиёсий ташхиси, давоси.

    5. Овқат ҳазм қилиш тизимининг анатомик-физиологик хусусиятлари ва касалликлари. Ошқозон-ичак тизимининг АФХ. Текшириш усуллари. Функционал ўзгаришлар. Оқсил-энергетик етишмовчилик. Этиологияси, патогенези, клиник белгилари, диагностикаси, қиёсий ташхиси, давоси.

    6. Сийдик хосил қилиш ва сийдик чиқариш тизимининг анатомик-физиологик хусусиятлари. Сийдик ҳосил қилиш ва чиқариш тизимининг АФХ. Текшириш усуллари. Сийдик йўллари инфекцияси. Пиелонефритлар. Этиологияси, патогенези, клиник белгилари, диагностикаси, қиёсий ташхиси, давоси.

    Амалий машғулотлар мультимедиа қурилмалари билан жиҳозланган аудиторияда бир академик гуруҳга бир ўқитувчи томонидан ўтказилади.

    Амалий машғулот давомида аниқ бир мавзуларни назарий жиҳатдан чуқур ўрганиш, услубий жиҳатдан долзарб бўлган мавзуларни чуқур таҳлил қилиш, алоҳида муоммолар бўйича илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш мақсадида савол-жавоб, суҳбат, доклад ва рефератларни муҳокама қилиш, ёзма назорат ишларини олиш, вазиятли масалаларни муҳокама қилиш ва тест саволларига жавоб бериш орқали эгалланилади. Шу билан бирга машғулот давомида интерфаол усуллардан ва компьютер, инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда назарий билимларни мустаҳкамлаш лозим.

    Амалий машғулотларни ўтказишда қуйидаги дидактик тамойилларга амал қилинади:
    Амалий машғулотларни мақсадини аниқ белгилаб олиш;
  • Ўқитувчининг инновацион педагогик фаолияти бўйича билимларни чуқурлаштириш имкониятларига талабаларда қизиқиш уйғотиш;
  • Талабада натижани мустақил равишда қўлга киритиш имкониятини таъминлаш;
  • Талабани назарий-методик жиҳатдан тайёрлаш.
    “Педиатрия” фани бўйича клиник амалиётни ўтиш даврида талабалар амалий кўникмаларни ўзлаштиришлари кўзда тутилган.

    Амалий кўникмалар рўйҳати:
    Турли ёшдаги болаларнинг жисмоний ва психомотор ривожланиш кўрсаткичларини аниқлаш (бола вазнини ва бўйини ўлчаш);
  • Касалликларнинг асосий клиник, лаборатор ва инструментал мезонларини аниқлаш;
  • Болаларда артериал қон босимини ўлчаш;
  • Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш;
  • Лаборатор текширувлар интерпретацияси (қон, сийдик ва ахлат тахлиллари) ни ўтказиш

    Ўқув клиник амалиётни ташкил этиш бўйича кўрсатма ва тавсиялар

    Талабаларнинг “Педиатрия” фани бўйича клиник амалиёти таълим жараёнининг 50%ини ташкил қилади.

    Амалий машғулотда амалий кўникмаларга ўргатиш жараёни батафсил режалаштирилади ва бир неча босқични ўз ичига олади:

    1. Биринчи босқич – машғулотнинг мақсади ва вазифаларидан келиб чиқган ҳолда ўрганилаётган амалий кўникмани ўрганиш мотивацион асоси аниқланади, унинг назарий жиҳатлари муҳокама қилинади. Амалий кўникмаларни амалга ошириш учун керакли асбоб-анжомлар ишлаш механизми, ишлатиш қоидалари билан талабар таништирилади.

    Биринчи босқични амалга ошириш учун кафедрада барча асбоб анжомлар мавжуд ва ишчи ҳолатда бўлиши лозим.

    2. Иккинчи босқич – амалий кўникмани намойиш қилиб бериш ва кўп марта машқ қилиш. Бу босқични амалга ошириш учун амалий кўникмаларни қадамма қадам алгоритми педагог томонидан ва видеофильмлар орқали намойш этилади, алгоритм асосида босқичма босқич тўғри бажаришга алоҳида эътибор қаратилади. Талаба амалий кўникмани мустакил, бироқ педагог назорати остида кўп марта машқ қилиб ўрганадилар. Бошида барча босқичларини алоҳида, кейинчалик умумлаштирган ҳолда тўлиқ ва тўғри бажара олгандан сўнг беморда қўллашга руҳсат берилади (имитацион тренинг).

    Иккинчи босқични амалга ошириш учун кафедра томонидан ишлаб чиқилган амалий кўникмалар қадамма қадам алгоритми ва видеофильми, ўқув-услубий қўлланмаси, бажариш схемаси ёки техникаси ва ҳ.к., баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилган бўлиши лозим. Муляжляр, тренажёрлар, фантомлар ва манекенлар, имитаторлар, асбоб анжомлар бўлиши лозим ва керакли шарт шароитлар (максимал даражада иш шароитига яқин моделлаштирилган) яратилиши лозим. Бу босқичда педагог назорат қилади ва керак бўлганда талабалар ишидаги хатоликларни тўғирлайди. Бу жараёнда талаба ҳаракатлари видеотасвирга олиниб ўзига намойиш этилиши, танқидий муҳокама қилиниши мумкин. Талаба, унинг хатоси нимада эканлигини, ўқитувчига ва бошқа талабаларга тушунтириб беради ва сўнгра муолажани такрорлайди. Интерфаоллик шунда намоён бўладики, бунда бошқа талабалар эксперт сифатида чиқишда ва ўқитилаётган талабанинг амалий кўникмани тўғри ўзлаштирганлигини баҳолашда иштирок этадилар. Амалий кўникма афтоматизм даражасигача етказилиши мақсадга мувофиқ.

    3. Учинчи босқич - ўрганилган билим ва амалий кўникмани беморда қўллаш. Бу босқичда талаба ўзлаштирилган билим ва амалий кўникмани турли хил клиник ҳолатларда (шу жумладан шошилинч ҳолатларда) қўллашга, олинган натижаларни таҳлил қилишга ва шу маълумотлар асосида ҳаракат тактикасини белгилашга педагог назоратида ўргатилади.

    Учинчи босқични амалга ошириш учун кафедра томонидан ишлаб чиқилган ўқув, услубий қўлланмалар, фотосуратлар, вазиятли масалалар ва тестлар тўплами, кейслар, клиник протоколлар, диагностика ва даволаш стандартлари, ўргатувчи касаллик тариҳлари ва амбулатор карталар ва х.қ. ишлатилиши лозим. Интерфаоллик шунда намоён бўладики, бунда бошқа талабалар нафақат эксперт сифатида чиқишда ва ўқитилаётган талабанинг амалий кўникмани тўғри ўзлаштирганлигини баҳолашда балки командада ишлашда иштирок этадилар.

    4. Тўртинчи босқич – ҳулоса. Бу босқичда педагог талаба томонидан олинган билим ва эгаллаган кўникмани беморларда, турли хил вазиятларда, фаолият жараёнида тўғри ва тўлиқ қўллай олишига ишонч ҳосил қилиши керак ва шунда амалий кўникма ўзлаштирилди деб ҳисобланади.

    Машғулот сўнгида ўқитувчи ҳар бир талабанинг амалий кўникмани ўзлаштирганлигини тасдиқлайди. Талаба амалий кўникмани ўзлаштира олмаган вазиятларда, машғулотдан ташқари вақтда мустақил ўзлаштириш тавсия этилади ва педагогга қайта топширади. Талаба барча амалий кўникмаларни ўзлаштирган ҳолда фанни ўзлаштирган ҳисобланади.
    Лаборатория ишларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

    Фан бўйича лаборатория ишлари намунавий ўқув режада кўзда тутилмаган.
    V. Мустақил таълим ва мустақил ишлар

    Мустақил таълим учун тавсия этиладиган мавзулар:
    Тез-тез касалланувчи болалар
  • Акселерация
  • Болаларни чиниқтириш усуллари
  • Картагенер синдроми
  • Дизэмбриогенез стигмалари
  • Дисбактериозлар
  • Дизметаболик нефропатиялар
  • Гипо ва авитаминозлар
  • Болаларда ОИТСнинг кечиш хусусиятлари
  • Болаларда иммун тизимнинг ўзига хос хусусиятлари
  • Сурункали гастрит ва гастродуоденитлар
  • Гипо ва апластик анемиялар
  • Пилороспазм ва пилоростеноз
  • Альпорт синдроми
  • Картагенер синдроми
  • Гипо ва апластик анемиялар
  • Гломерулонефритлар
  • Энурез
  • Бронхиал астма
  • Аллергик ринит

    Фан бўйича мустақил иш аудитория ва аудиториядан ташқари ўтказилади.

    Мустақил ишини тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:
    Беморлар курациясида даволовчи ёки навбатчи шифокор билан назорат қилишда иштирок этиш;
  • Дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;
  • Симуляцион ўқув клиник компьютер дастурлар билан ишлаш;
  • Айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;
  • Берилган мавзу бўйича ахборот (реферат) тайёрлаш;
  • Фаннинг бўлимлари ёки мавзулари устида махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича ишлаш ва маърузалар қилиш;
  • Илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш;
  • Вазиятли ва клиник муаммоларга йўналтирилган вазиятли масалалар ечиш;
  • Кейс (реал клиник вазиятлар ва клиник вазиятли масалалар асосида сase-study) ечиш;
    график органайзерлар ишлаб чиқиш ва тўлдириш;
  • кроссвордлар тузиш ва ечиш;
  • презентация ва видеороликлар тайёрлаш ҳамда мустакил иш жараёнида кенг қўллаш ва ҳ.к.
  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;
  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш
  • янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;
  • талабанингўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;
  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;
    масофавий (дистанцион) таълим фанни фаол ўзлаштиришда талабаларни олимпиада, танловлар, кўргазма, анжуманлар ва бошқа тадбирларда иштрок этиш.

    Фан бўйича курс иши (лойихаси)

    Фан бўйича курс иши ўқув режасида кўзда тутилмаган.
    VI. Асосий ва қўшимча ўқув адабиётлар ҳамда ахборот манбаалари

    Асосий адабиётлар

    1. Dаminоv Т.О., Хаlmаtоvа B.T., Bоbоеvа O’.R. Bоlаlаr kаsаlliklаri . Дарслик. - Tошкент. Tafakkur Bo’stoni. 2013 й.

    2. Даминов Т.О., Халматова Б.Т, Бобоева У.Р. Детские болезни. Учебник. – Ташкент. Tafakkur Bo’stoni. 2013 г.
    Қўшимча адабиётлар

    1. Кильдиярова Р.Р. Лабораторные и функционльные методы исследования в практике педиатрии – учебно -методическое пособие. –Москва. ГЭОТАР- Медиа. 2012 г.

    2. Беляева Л.М. Детская кардиология и нефрология – практическое руководство - Москва. ГЭОТАР- Медиа. 2011 г

    3. Игнатова М.С. Детская нефрология – руководство для врачей – Москва. ГЭОТАР- Медиа. 2011 г

    4. Шабалов Н.П. Детские болезни. – Учебник, Москва. ГЭОТАР- Медиа. 2010.

    5. Баранов А.А. Детские болезни. - Учебник. - Москва. ГЭОТАР- Медиа. 2009 г

    6. Геппе Н.А., Подчерняева Н.С. Пропедевтика детских болезней – Учебник. – Москва. ГЭОТАР- Медиа. 2008 г

    7. Василевский И.В. Дифференциальная диагностика и терапия кашля у детей и подростков. – учебно-методическое пособие – Минск. БелМАПО. 2006 г

    8. Robert M. Klieg man, Bonita Stanton, Joseph St. Geme. Nelson. Textbook of Pediatrics. 20 editions. Elsevier. 2016 у.
    Интернет сайтлар:

  • www.minzdrav.uz
  • перейти в каталог файлов


  • связь с админом